$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Шаҳрисабзда калтак еган аёл вафот этди

Фото: Darakchi.uz Фото: Darakchi.uz

Жорий йилнинг 1 январь куни Шаҳрисабз тумани “Тепар” маҳалласида яшовчи ҳамқишлоқлар очиқ дала майдонига боришиб, шу ерда ўзаро оғзаки тортишиб қолишган. Натижада ўртада баҳслашув юзага келиб, бир-бирини камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилганлиги сабабли эркак аёлни уриб, тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, эртаси куни жабрланувчи шифохонага олиб борилгач, шифокорлар кўрсатган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани ИИБ ТБ томонидан фуқаро S.X.ga нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Фуқаро С.Х. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Теги :
Jamiyat