$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Япония Ўзбекистонда рақамлаштириш даражасини оширишга ёрдам қўлини чўзади

Фото: Uzreport Фото: Uzreport

Тошкентда Япония етакчи компаниялари билан шериклик алоқаларини ривожлантириш самарали механизми бўлган иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Япония ва Япония-Ўзбекистон қўмиталари 16-йиғилиши бўлиб ўтди.

Япониянинг энг яхши кибер, био- ва нанотехнологияларини узатишни ҳисобга олган ҳолда IТ ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик йўналиши кўриб чиқилди. Япония томони Ўзбекистонда рақамлаштириш даражасини 70 фоизга етказиш ва 2026 йил охиригача дастурий маҳсулотлар экспортини ўн баробар оширишни таъминлаш бўйича режаларга кўмаклашиш ниятини билдирди.

Тадбир доирасида бизнес-форум ҳам бўлиб ўтди, унда иштирокчилар B2B ва B2G учрашувларини ўтказиш ва ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдилар.

Учрашув якунлари бўйича Якуний баённома ва тадбир давомида эришилган асосий келишувларни акс эттирувчи бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.