$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Озодбек Назарбеков: жонли ижрочилар учун 50 фоиз чегирма берилади

озобек назарбеков

Эндиликда жонли ижрода ўтказилган концерт дастурлари учун ижара тўловида 50 чегирма берилади. Бу ҳақида Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича ахборотида хабар берилган.

Унга кўра, жонли ижрода ўтказилган концерт дастурлари учун ижара тўловида 50 фоиз чегирмалар бериш тартиби лойиҳаси ишлаб чиқилди ва 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб амалиётга тадбиқ этиш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, ахюоротда Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти фаолияти ташкил этилиши, театр соҳасини қўллаб-қувватлашга оид кўрилаётган чоралар ҳақида ҳам билдириб ўтилган.