$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Самарқандда Lacetti ва «Газ-5327» тўқнашиши оқибатиди икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда Lacetti ва «Газ-5327» тўқнашиши оқибатиди икки киши ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятида Lacetti ва «Газ-5327» тўқнашиши оқибатиди икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 19 октябрь куни соат 06:30 ларда Жомбой тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 “Алмата-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1074 километрида, 1982 йилда туғилган Б.Н исмли “Lacetti” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси эътиборсизлик натижасида, йўлнинг бурилиб олиш қисмида ўзидан олдинда бурилиб олаётган “Газ-5327” русумли транспорт воситасининг орқа қисмига урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада “Lacetti” автомашинаси ҳайдовчиси Б.Н ва 1987 йилда туғилган йўловчиси Б.Ю лар оғир даражадаги тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этишган. “Lacetti” автомашинаси йўловчилари 1975 йилда туғилган Т.Ҳ, 1989 йилда туғилган Т.Д ҳамда 1983 йилда туғилган Т.Б лар турли тан жароҳатлари билан Жомбой тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳозирда маскур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.