$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Жиззахда 57 ёшли аёл коронавирус қурбони бўлди

коронавирус ўлим

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жиззахда яна бир бемор коронавирусдан вафот этганини маълум қилди.

Хабар қилинишича, Жиззах шаҳрида яшаган 57 ёшли аёлда “COVID-19” тасдиқлангач, у вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси ҳамда гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Теги :
Jamiyat