$
 12920.48
-7.79
 13436.01
-26.2
 130.17
0.51
weather
+26
Кечаси   +14°

Жиззахда бир кечада 216 бош қўйни ўғирлаб кетган шахс қўлга олинди

жиноят

Жиззах вилоятида 216 бош қўйни ўғирлаб кетган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Қайд қилинишича, жорий йилнинг 10 сентябрь кунидан 11 сентябрь кунига ўтар кечаси Шароф Рашидов туманида яшовчи 42 ёшли И.М. туман ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала майдонида бўлган “Қўшкўприк” маҳалласида яшовчи 59 ёшли Ф.Ж.га тегишли жами бозор нархи 300 млн сўмлик 216 бош майда шоҳли чорва молларини яширин равишда ўғирлаб кетган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида фуқаро И.М. фуқаро Ф.Ж.га тегишли қўйларнинг 168 бошини фуқаро М.К.га қарашли Жиззах шаҳрида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси ҳовлисига олиб бориб қўйилганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган ҳамда фуқаро Ф.Ж.га тилхат асосида топширилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан И.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда содир этилган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.