$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Жиззахда 6 йил аввал йўқолган 18 яшар қизнинг жасади топилди

Жиззахда 6 йил аввал йўқолган 18 яшар қизнинг жасади топилди Иллюстрация

Жиззахда 18 ёшли қизнинг қотили олти йилдан сўнг аниқланди. Бу ҳақида Uz24га Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, 2014 йилнинг 23 октябрь куни Жиззах вилояти, Бахмал тумани, Новқа қишлоғида истиқомат қилган, 1996 йилда туғилган қиз яшаш уйидан паспортини олиш учун чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Шундан сўнг қизнинг онаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Бироқ 6 йил ўтса-да қиздан дараги чиқмаган.

Аниқланишича, қиз 2014 йилнинг 23 октябрида «Мўғол» ҚФЙда истиқомат қилувчи, 1991 йилда туғилган йигитникига келиб, ундан ҳомиладор эканини билдирган. Бу гап ортидан йигит ва қиз ўртасида жанжал келиб чиққан.

Оқибатда йигит қизнинг юзига қаттиқ зарба бериб, йиқитган ва шу атрофдаги электр сими билан уни бўғиб ўлдирган. Сўнг жасадни гиламга ўраб, қурилиши тугалланмаган уйи олдига кўмиб юборган.

Ҳодиса юзасидан кейинроқ батафсил маълумот берилади.

Теги :
Jamiyat