$
 12694.97
40.84
 14878.50
60.51
 161.60
0.42
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

Жиззахда олтин рудаси қазиб олаётган 4 кишни тош босиб қолди. Ҳалок бўлганлар бор

Жиззахда олтин қазиб олаётган 4 кишни тош босиб қолди. Ҳалок бўлганлар бор

2021 йилнинг 26 январь куни Ғаллаорол туманининг Булоқбоши қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи 4 нафар фуқаро ҳудуддаги тоғдан ноқонуний равишда олтинли рудани қазишга киришган вақтда уларни тош босиб қолган. Оқибатда йигитларнинг 2 нафари воқеа жойида вафот этган, икки нафари эса шифохонанинг жонлантириш бўлимида қолмоқда.

Маълум бўлишича, ўша куни “Булоқбоши” қишлоқ фуқаролар йиғини Авлиё қишлоғида яшаган тўрт нафар фуқаро аҳоли яшаш жойидан тахминан 7-8 км. узоқликда жойлашган тоғдан ўзларини хавф остига қўйиб, тоғ бағрига 12-15 метр қазиб кириб руда олишаётган пайтда тош босиб қолган. Бунинг оқибатида икки нафар фуқаро чуқурдан чиқа олмасдан вафот этган. 2 нафари эса турли хил даражадаги синиш ва бошқа тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Теги :
Jamiyat