$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

"Лайк йиғиш" учун тарқатилган видео ортидан жиноят иши очилди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда икки нафар шахснинг бегона инсоннинг уйига кириб, уриб тан жароҳати етказганлиги акс этган видео тарқалгани ва ҳолат ўрганилаётгани хабар қилинганди.

Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 ноябрь куни 1999 йилда туғилган Ислом М., 2000 йилда туғилган Акмал Р. ва 2005 йилда туғилган Фотих К. олдиндан таниши бўлган 1993 йилда туғилган Даниел А. билан ўзаро оғзаки жанжаллашиб қолишган.

Сўнг шу куни тахминан соат 21.00 ларда улар Шайхонтоҳур туманидаги Даниел М. истиқомат қилаётган хонадонга турар жой дахлсизлгини бузиб кириб, уни уриб тан жароҳати етказишган. Мазкур жараённи 2005 йилда туғилган Фотих К. видео тасвирга олган, сўнг ижтимоий тармоқларда лайк йиғиш мақсадида тарқатиб юборган.

Юқорида қайд этилган ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси («Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш») ва 142-моддаси («Фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш») билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.