$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

1 ноябрдан Тошкент метрополитенида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилади

1 ноябрьдан Тошкент метрополитенида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилади

Транспорт вазирлиги автобуслар ва метроларда автоматлаштирилган тўлов тизимини тўлиқ жорий қилиш ишларининг навбатдаги босқичда йўловчиларнинг ягона транспорт карталари орқали йўл ҳақи тўловларни амалга ошириш кўламини кенгайтириш, автоматлаштирилган тизимнинг тўлақонли ишлаб кетиш жараёнини тезлаштириш, шунингдек, жамоат транспортида нақд пул муомаласидан воз кечиш мақсадида 2020 йил 1 ноябрдан Тошкент метрополитенида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилишини маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳозирда Тошкент метрополитенининг барча линияларидаги бекатлар йўл ҳақи тўловларини ягона транспорт карталари ва NFC банк карталари орқали амалга ошириш имкониятини берувчи статционар валидаторлар билан жиҳозланган, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга қарашли 1000 дан ортиқ автобусларнинг барчаси электрон карталар орқали тўловларни амалга ошириш имконини берувчи мобил ва статционар валидаторлар билан тўлиқ таъминланган.

Вазирликка кўра ягона транспорт карталарининг ҳисобини метро кассалари, ойлик йўл чипталарини сотиш шоҳобчалари, инфокиосклар, барча электрон тўлов тизимлари, шунингдек, АТТО – мобил иловаси орқали тўлдириш имконияти мавжуд.

Теги :
Jamiyat