$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

2022 йил 1 декабрдан ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима баллари ҳисоблаб борилади

Фото: Kun.uz Фото: Kun.uz

2022 йил 1 декабрдан ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилади.

Мазкур тизим қуйидагиларни назарда тутади:

🔹ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади;

🔹ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспортни бошқариш ҳуқуқидан ўрнатилган тартибда маҳрум қилинади;

🔹муайян давр мобайнида йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланилади.