$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

Япония Ўзбекистондаги 3 та тиббий муассасасини жиҳозлаш учун 270 минг доллар ажратди

Фото: Darakchi Фото: Darakchi

Япония Тошкент, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистондаги учта тиббиёт муассасасини жиҳозлаш учун 270 минг доллардан ортиқ маблағ ажратди.

Япония Ўзбекистонга кичик ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам кўрсатиш давлат дастури доирасида 270,6 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағ ажратди.

20 октабрь куни Соғлиқни сақлаш вазирлигида учта лойиҳа бўйича грант шартномаларини имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.

Грантлар учта тиббиёт муассасасини тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш учун ажратилади. Булар:

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус вилояти тиббиёт бирлашмаси (90,6 минг доллар);

Бухоро вилояти Пешкун тумани тиббиёт бирлашмаси (90 минг доллар);

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги 17-сонли оилавий поликлиника (89,9 минг доллар).

Япония элчиси Ёшинори Фужияма 1995 йилдан буён ушбу дастур доирасида соғлиқни сақлаш, таълим ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида умумий қиймати қарийб 27,6 миллион долларлик 410 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилганини таъкидлади.