$
 12265.77
7.39
 14492.01
36.93
 159.07
-0.42
weather
+26
Кечаси   +14°

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба автомобилда 5 нафар ўқувчини уриб юборди

Фото: Yonhap Фото: Yonhap

Жанубий Кореянинг Чунчон-Намдо провинциясида ўзбекистонлик 25 ёшли талаба бошқарувидаги автомобиль 5 нафар ўқувчини уриб юборди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.

Хабар берилишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 4 нафар ўқувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган, яна бир киши эса енгил даражада шикастланган.

Агентликнинг қайд этишича, машина бошқарувчиси ҳибсга олинган. У авария вақтида ухлаб қолгани тахмин қилинмоқда.

Теги :
Jamiyat