$
 12502.99
-21.9
 14484.71
28.48
 155.94
-0.6
weather
+26
Кечаси   +14°

Эртага "ихтирочилик ва рационализаторлик" кўрик-танлови ўтказилади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Республика иқтисодиётининг барча тармоқларида ихтирочилик фаолиятини ривожлантириш жамиятнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Шу мақсадда, жорий йилдан бошлаб, "ихтирочилик ва рационализаторлик" кўрик-танлови ташкил қилинди ва эндиликда ҳар йили ҳудудлар, тармоқлар ва соҳалар кесимида ўтказилади. 

Мазкур танловда "InnoWeek-2022" халқаро инновацион ғоялар ҳафталигида иштирок этган, Республикамизнинг 12 та вилояти ва Қорақалпогистон Республикасидан етиб келган ихтирочи ёшлар ўзларининг инновацион лойиҳалари билан иштирок этишади. 

Кўрик-танлов ғолиблари базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 250 ва 300 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти ва сертификат билан тақдирланади.

Тадбир 21 декабрь 10:00 да Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида бўлиб ўтади.