$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

"Ўзбекистонни "IT-хаби"га айлантиришни мақсад қилганмиз" — АКТ вазири

Фото: Kun.uz Фото: Kun.uz

Бугун, 24 октябр АКТ ҳафталиги доирасида ICTWEEK UZBEKISTAN саммити ўз ишини бошлади.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов сўзга чиқди.

"Тўғриси, биз кутганимиздан ҳам бир неча баробар кўп одам келибди. Бу ҳам катта кўрсаткич бўлса керак. Ўйлайманки, шунга вақт ажратиб Самарқандга келганингиз беҳуда бўлмайди.

Орада пандемия сабаб анъанавий ўтказиладиган АКТ ҳафталиги тадбирларида бироз танаффус бўлди. Бу йили Самарқандда ташкил этилаётган ҳафталик аввалгиларидан фарқ қилади. Унинг доирасида 22 та тадбир ўтказилади.

Ушбу тадбирларимизга жуда нуфузли меҳмонлар ташриф буюришди. Хусусан, МДҲ давлатларининг АКТ вазирлари, раҳбарлари ҳам келишган.

Олдимизга жуда катта мақсад қўйганмиз — Ўзбекистонни "IT-хаби"га айлантириш. Шунингдек, бутун Марказий Осиё давлатларини "IT-хаби"га айлантириш ташаббусини ҳам ҳафталикда илгари сурамиз. Чунки биз фақат ҳамкорликдагина натижага эриша оламиз. Президенимиз айтганидек, Самарқанд руҳи ҳамкорликка чорлайди", – деди Шерзод Шерматов.

Шунингдек, АКТ вазири келгуси 5 йил давомида IT-хизматлари экспортини 1 миллиард долларга чиқариш кўзланаётганини қайд этиб ўтди.