$
 12720.00
-7.96
 13827.91
46.07
 140.04
0.58
weather
+26
Кечаси   +14°

Октябрь ойида Ўзбекистонда IT-мутахассисларининг маоши 44 миллион сўмдан ошди

Ўзбекистон ва МДҲ давлатларида иш қидириш ва ишга ёллаш бўйича етакчи онлайн платформаси HeadHunter 2022 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда иш ҳақи бўйича ҳисобот тайёрлади.

Ҳисоб-китобларга кўра, ўртача ойлик иш ҳақи 7 783 714 сўмни ташкил қилади.

Шу билан бирга, октябрь ойида ўртача иш ҳақи 5 032 959 сўмни ташкил этади.

Октябрь ойида энг юқори иш ҳақи ахборот технологиялари соҳасида қайд этилган – унда 44 миллион сўмдан юқори маош кўрсатилган.

Энг паст кўрсаткич туризм, меҳмонхона бизнеси ва ресторанлар соҳасида қайд этилган – 680 минг сўм.

Теги :
Жамият