$
 12920.48
-7.79
 13436.01
-26.2
 130.17
0.51
weather
+26
Кечаси   +14°

Қашқадарёдаги заводда кўтарилган исён юзасидан жиноят иши очилди

Қашқадарёда компания ишчилари кўтарган исён сабаблари ойдинлашди (+видео)

Аввал хабар берилганидек, 2020 йилнинг 21 октябрь куни Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги Enter Engineering Pte. Ltd компанияси объектларидан бирида ишчилар бош кўтариб, раҳбарият офисини ағдар-тўнтар қилишганди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳодиса содир бўлган жой Қашқадарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси терговчилари томонидан кўздан кечирилиб, корхонага етказилган зарар миқдори аниқланиб, 2020 йилнинг 26 октябрь куни холат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми “в” банди ва 277-моддасининг 2-қисми “б,в,е” бандлари билан жиноят иши қўзғатилганни айтилмоқда. Корхонанинг видеокузатув камераларидаги видеолар кўздан кечирилиб, ишга алоқадор бўлган ишчилар жиноят иши доирасида гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган.

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, ўша кунги тўполонда ишчилар жами 480 млн. сўмлик зарар келтиришган. Жумладан, 19 турдаги 14 млн. 320 минг сўмлик кузатув камералари, 9 дона ҳар хил турдаги жами 4 млн 365 минг сўмлик ёзув столлари, 33 дона жами 27 млн 777 минг сўмлик кондиционер каби кўп миқдордаги мол-мулкларини яроқсиз ҳолатга келтириб, қасддан шикаст етказишган.

Қашқадарё ИИБ, шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқалган расмларга ҳам муносабат билдириб ўтган. Қайд этилишича, 2020 йилнинг 29 октябрь куни жиноят иши бўйича гувоҳ тариқасида сўроқ қилиш учун чақирилган шахслар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини олиб келишмаганлиги, ҳаттоки “UZBEKISTAN GTL” заводи худудига кириш учун берилган ҳужжат (рухсатнома) ларини хам олиб келишмаганлиги сабабли, дастлаб уларнинг шахсига аниқлик киритилиб, сўнг вилоят ИИБ маъмурий биносига, яъни вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига киритилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган расмда хам ишчилар вилоят ИИБ маъмурий биносига кириш жойида кутиб туришганлиги акс этган.

“Терговга чақирилган фуқаролар вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига келиб кутиб туришларини олдини олиш ва жиноят иши бўйича кўплаб тергов ҳаракатлари ўтказиш зарурати юзага келганлиги сабабли жиноят иши юзасидан тергов гуруҳи тузилганлиги сабабли Терговга келган фуқароларнинг кутиб туришларига зарурат йўқ”, дейилади хабарда.
Теги :
Jamiyat