$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БАРЧАСИ ИНСОН ҚАДРИ УЧУН

ИЭС 34

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида семинар ташкил этилди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умиджон Жабборов ва Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси респyблика кенгашининг меҳнат ҳуқуқи инспектори Муқаддас Гайбуллаевалар иштирок этишди.

Маърузачилар ўз нутқлари давомида “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастури ҳамда Президентимиз ташаббусига кўра“ Инсон қадри учун” тамойили асосида юртимизда аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш, яшаш шароитларини яхшилаш, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни, ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритишди. 

Шунингдек, семинар давомида давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 19 январдаги Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” ғояси мазмун-моҳиятига ҳам тўхталиб ўтилди. Мазкур ғоя асосида ёшларда ташаббускорлик, фидоийлик ва даҳлдорлик фазилатларини шакллантириш, ватаннинг эртаси учун жавобгарлик ҳиссини кучайтириш бўйича фикр алмашилди.