$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Маҳаллийлаштириш ва импортни оптималлаштириш – ишлаб чиқариш самарадорлигидир

Иссиқлик электр стансиялари” акциядорлик жамияти масъул ходими ҳамроҳлигидаги хорижий мутахассислар ишлаб чиқариш жараёни билан танишиш, шунингдек талаб юқори бўлган маҳсулотлар ассортиментини ўзлаштиришга инвестицияларни жалб қилиш ишлари доирасида 2023-2024 йилларда эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятларини ўрганиш учун стансияга ташриф буюрдилар.


Музокаралар аввалида хорижий мутахассислар Тўрақўрғон иссиқлик электр стансияси қурилиши бўйича инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши юзасидан атрофлича маълумот олдилар. Техник-технологик талаблар асосида стансиянинг иккита буғ-газ қурилмаларини эксплуатация қилиш, шунингдек таъмирлаш ва техник-профилактик ишларини ўтказиш тажрибаси бўйича ўзаро фикрлар алмашинуви бўлиб ўтди.


Хорижий мутахассислар, стансиянинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ўрганган ҳолда, зарур буюмлар рўйхати ҳамда мавжуд эҳтиёж асосида импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни (эҳтиёт қисмлар, насос қурилмалари, подшипниклар ва бошқалар) ишлаб чиқариш ва қайта тиклаш учун материаллар тайёрлашга хоҳиш билдирдилар. 


Тўрақўрғон ИЕС Матбуот хизмати