$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда иш ҳақининг бир қисмини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлаш режалаштирилмоқда

Фото: "Халқ сўзи" газетаси Фото: "Халқ сўзи" газетаси

Ўзбекистонда Меҳнат кодексига мувофиқ иш ҳақини натура, яъни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ёки озиқ-овқат ва турар-жой тўлови шаклида тўлашни тартибга солиш ҳамда иш ҳақини ойига бир марта тўланадиган ходимларнинг айрим тоифаларини белгилаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори муҳокамага қўйилди.

Унга кўра, меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади, бундан қуйидаги ҳоллар мустасно:

 – қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;

 – уй ишчисини озиқ-овқат ва уй-жой билан таъминлаш учун.

Қарорда келтирилишича, иш ҳақини натура шаклида тўлаш меҳнат шартномасида кўрсатилади ва ходим ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифсиз тизимларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 30 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Маълум қилинишича, натура шаклида тўланган иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига киради.

Натура кўринишидаги иш ҳақи пул кўринишидаги иш ҳақи қийматига тенг бўлиши ҳамда ходим шахсий истеъмоли ва унинг оиласи учун мос ва фойдали бўлиши инобатга олинади.

Натура шаклида ҳақ тўлашда иш берувчи томонидан суиистеъмол қилишга йўл қўймаслик мақсадида қуйидагилар тақиқланади:

– қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан тақдим этилаётган товар нархи унинг таннархидан юқори бўлиши;

– уй ишчисининг иш берувчилари томонидан тақдим этилаётган товар ҳақиқий бозор нархидан юқори нархда тақдим этилиши.

Теги :
Jamiyat