$
 12720.00
-7.96
 13827.91
46.07
 140.04
0.58
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Фото: Энергетика вазирлиги Фото: Энергетика вазирлиги

Тошкент вилояти Чиноз туманида бир оиланинг уч нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Жорий йилнинг 4 декабрь куни соат 07:00 да Чиноз тумани, “Хўжа” маҳалласида яшовчи бир оиланинг 3 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этган. Уларнинг орасида 3 ойлик чақалоқ ҳам бўлган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, марҳум фуқаро Б.Й. хонадонида фойдаланилган табиий газдан 7,5 миллион сўм қарздорлиги мавжуд бўлган. Б.Й. хонадонидан газ таъминоти узилганига қарамасдан, ўзбошимчалик билан газ тармоғига уланиб, ундан фойдаланиб келган.

Суд-тиббий экспертизасига кўра, оиланинг уч нафар аъзосида ташқи кўрик вақтида тан-жароҳатлари аниқланмаган, уларнинг ўлимига ёниб улгурмаган ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган.

Теги :
Жамият