$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

"Ипотека-банк" Сурхондарёдаги ҳолат бўйича муносабат билдирди

Фото: Ipoteka bank Фото: Ipoteka bank

Телеграм тармоғидаги “Bastion” каналида Ипотека-банкнинг Сурхондарё вилояти филиали мижози томонидан сабзавот ва мевалар учун музлаткич омборхоналари ташкил қилиш мақсадида олинган кредит қайтариш муддатини узайтириш билан боғлиқ қилинган мурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш омборхонаси ташкил этиш учун асбоб-ускуналар сотиб олиш мақсадида жами кредит ажратилган. Бугунги кун ҳолатига, кредит асосий қарзи ҳамда ҳисобланган фоиз тўловлари бўйича катта миқдорда қарздорлик юзага келган. Мазкур қарздорликлар 2022 йилнинг март ойидан буён (қарийб 11 ой) сўндирилмасдан келинмоқда. Бундан ташқари, мавжуд таъминотлар кредитнинг 125 фоизини қоплашга етарли эмас.

Кредит қарздорлиги тўлиғича муаммога айланганлиги ҳамда корхона томонидан ажратилган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз муддатида тўламаганлиги сабабли банк томонидан “кредит қарздорликни муддатида олдин ундириш ва ундирувни гаровга олинган мол мулкига қаратиш тўғрисида” судга мурожаат қилинган ҳамда 2022 йил сентябрь ойида банк фойдасига суд қарори чиқарилган. 2022 йилнинг ноябрь ойида ижро иши қўзғатилган ва гаров мулклари хатланган. Бироқ cуд қарори мижоз иштирокисиз сиртдан қабул қилинганлиги боис мижознинг апелляция аризасига асосан 2023 йил 19 январ куни Суд томонидан мазкур иш қайта кўриб чиқилиб, банк фойдасига қарор қабул қилинди.

Юқорида келтирилган омиллар сабабли лойиҳа истиқболсиз деб топилган ва кредит муддати узайтирилмаган.

Қарздор билан олиб борилган музокара давомида, кредит муддатини узайтириш учун банк томонидан қуйидагилар таклиф этилган, жумладан:

- ҳисобланган жаримани (пеня) тўлиқ сўндириш;

- қайтариш жадвалини ўзгартириш зарурияти асослантирилган, келгусида кредитни қайтариш учун пул оқимларининг аниқ ҳисоб-китоблари акс этган бизнес-режа;

- таъминотнинг етмаган қисмига кредитлаш низом талабларига мувофиқ қўшимча таъминот тақдим қилиш.

Реклама ҳуқуқи асосида