$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

"Moody’s" "Ипотека-банк" депозит рейтингини "Ижобий" кутилма билан "B1/B1" даражада баҳолади

Фото: Ipoteka bank Фото: Ipoteka bank

"Moody’s" "Ипотека-банк" депозит рейтингини "Ижобий" кутилма билан "B1/B1" ва ESG рейтингини "CIS-2" даражада тасдиқлади

2022 йил 15 декабрда "Moody’s" халқаро рейтинг агентлиги Ипотека-банкнинг узоқ муддатли хорижий ва миллий валютадаги депозит рейтингларини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, тижорат банклари орасида Ипотека-банкнинг узоқ муддатли хорижий ва миллий валютадаги депозит рейтингини “B1/B1” даражада, “Ижобий” истиқбол билан тасдиқлади.

“Ижобий” истиқбол, Moody’sнинг фикрича, Ипотека-банкнинг ОТП банк томонидан сотиб олиниши ва акциядорнинг қўллаб-қувватлаши натижасида янада мустаҳкамланади.

Moody’s таҳлилига кўра, банкнинг барқарор соф фоизли маржаси ва ўртача ресурс харажатлари натижасида олинган қониқарли молиявий самародорлик рейтингда ушбу натижага эришишига имкон яратди ва бошқа шу каби рейтингга эга банкларга нисбатан яхши позицияда. Шунингдек, активлар сифати ва ишончли молиялаштириш ва ликвидлик профили ҳам банк рейтинларини қўллаб-қувватлайди.

Агентлик таҳлилчиларининг фикрича, келажакда Ипотека-банкнинг соф фоизли маржаси 6 фоиз атрофида бўлиши ҳисобига барқарор даромадлилик шакллантириб борилади. Шунингдек, таҳлилчилар, яқин 12-18 ой давомида бизнесдаги диверсификациялаш активлар сифати ва банк рентабеллигининг ошишига олиб келади, деб ишонишмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Moody’s Ипотека-банк ESG рейтингини нейтрал-паст (CIS-2) даражада баҳолади. Рейтинг белгилашда банкнинг давлат томонидан қўллаб-қувватлови экологик, ижтимоий ва бошқарув рискларини камайтириши фактори ҳисобга олинган.

Ипотека-банк кейинги йилларда ҳам ўзининг банк маҳсулотларини кўпайтириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва барча бизнес-сегментларидаги мижозларига юқори сифатли хизмат кўрсатиш орқали даромадлиликни оширишни мақсад қилиб олган.

Реклама ҳуқуқи асосида