$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

"Ипотека-банк" депозит рейтинги кўтарилди

Фото: Ipoteka bank Фото: Ipoteka bank

2023 йил 24 январда «Moody's» халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистондаги бир қанча банклар бўйича рейтингларни янгилади. Хусусан, Moody'sҳисоботига кўра Ипотека-банкнинг узоқ муддатли хорижий ва миллий валютадаги депозит рейтинглари “Барқарор” истиқбол билан “Б1” дан “Ба3” даражага кўтарилди.

Рейтингнинг оширилишига, Moody'sнинг фикрича, Ўзбекистон суверен рейтингининг кўтарилиши ҳамда Ипотека-банкнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши асос бўлган.

Шунингдек, Moody's таҳлилига кўра, келгуси 12-18 ой давомида Ипотека-банкнинг кредит профили барқарор ҳолда сақланиб қолиниши кутилаётганлиги сабабли рейтинг истиқболи “Барқарор” даражада баҳоланмоқда.

Ипотека-банк кейинги йилларда ҳам ўзининг банк маҳсулотларини кўпайтириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва барча бизнес-сегментларидаги мижозларига юқори сифатли хизмат кўрсатиш орқали даромадлиликни оширишни мақсад қилиб олган.

Банк рейтинглари бўйича батафсил маълумот:

https://www.ipotekabank.uz/uz/investors/shai_credr/

Реклама ҳуқуқи асосида