$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Инвестиция дастурини мониторинг қилишнинг янги тартиби ўрнатилмоқда

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Инвестиция дастурини шакллантириш тизимини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Эндиликда дастур мониторинги автоматлаштирилган онлайн-тизим орқали амалга оширилади. Ҳужжат билан Ўзбекистон Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.

Уч йиллик инвестиция дастурини шакллантириш қуйидаги 6 та босқичдан иборат:

I босқич – 1 августга қадар дастур дастлабки рўйхати шаклланади;

II босқич – 10 августга қадар шаклланган рўйхат Вазирлар Маҳкамасига киритилади;

III босқич – 25 августга қадар Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари лойиҳани келишишади;

IV босқич – 25 октябрга қадар вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, келишишади;

V босқич – 10 ноябрга қадар якуний лойиҳа Вазирлар Маҳкамасига киритилади;

VI босқич – 1 декабрга қадар Вазирлар Маҳкамаси лойиҳани Президент Администрациясига киритади.

Дастурни мониторинг қилишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилмоқда: лойиҳа ташаббускорлари ҳар ойнинг 5 санасига қадар унинг ижроси бўйича маълумотларни ахборот тизимига киритишади; Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги ҳар ойнинг 10 санасига қадар маълумотни Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.