$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Маст ҳолатда автотранспорт бошқарган фуқаро профилактика инспекторининг ўлимига сабабчи бўлди

-

Жорий йилнинг 29 июль куни соат 01:40 лар чамасида Қўнғирот тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси таянч пунктлари профилактика катта инспектори подполковник Ганибаев Мансур Жангабаевич ва олдин профилактика инспектори ёрдамчиси лавозимида хизмат қилган, ҳозирги вақтда жамоатчилик асосида хизмат олиб бораётган фуқаро Танатов Жанибек Асановичнинг бошқарувида бўлган «Nexia-1» автомашинасида ўзига бириктирилган маъмурий ҳудудида хизмат олиб бориб, ушбу автомашина билан А-380-Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу автомагистрали йўлининг 868-869 км оралиғида йўлнинг четида турган пайтида, Қонликўл туманида яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро К. Б. маст ҳолатда ўз бошқарувида бўлган «Nexia-3» русумли автомашинаси йўлнинг қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келиб, фуқаро Ж.Танатовнинг «Nexia-1» русумли автомашинасига келиб урилиши натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Мазкур йўл транспорти ҳодисаси натижасида фуқаро Ж.Танатовнинг автомашинасида бўлган Қўнғирот тумани ИИБ ҲПБ ТП профилактика катта инспектори подполковник М.Ганибаев олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани прокуратураси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Теги :
Jamiyat