$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индекси жорий этилади

inson huquq

Давлат органлари фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланишига риоя этилаётганини рейтинг асосида баҳоловчи Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индекси жорий этилади.

“Давлат органлари фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланишига риоя этилаётганини аниқлаш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Давлат органлари фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланишига риоя этилаётганини рейтинг асосида баҳоловчи Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индекси жорий этилади.

Бунда, Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индекси қуйидаги йўналишлар бўйича статистик кўрсаткичлар ва ўтказиладиган ижтимоий сўровлар натижалари асосида аниқланади:

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини давлат органининг раҳбари ёки бошқа мансабдор шахси томонидан шахсий қабуллари ҳолати;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини давлат органининг раҳбари ёки бошқа мансабдор шахси томонидан сайёр шахсий қабуллари ҳолати;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини давлат органининг раҳбари ёки бошқа мансабдор шахси томонидан оммавий қабуллари ҳолати;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналари, Виртуал қабулхона веб-сайти, “Онлайн маҳалла” платформаси, ишонч телефон рақами, мобил илова орқали келиб тушган шикоятлар ҳолати;

давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиши ҳолати.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индексини аниқлаш Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини аниқлаш “Huquq ustuvorligi” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) Ўзбекистон президентининг Халқ қабулхоналари томонидан Тизимга тегишли статистик маълумотлар ҳар йили 1 февралга қадар киритиб борилади;

б) Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази томонидан:

“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ҳамда тегишли мезонлар бўйича ваколатли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Тизим орқали аҳоли ва соҳа мутахассислари ўртасида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланишига риоя этилаётганига оид ижтимоий сўровлар ҳар йили 1 мартга қадар ўтказилади;

тизимга киритилган маълумотлар умумлаштирилган ҳолда ўтган ҳисобот йили учун Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индекси ҳар йили 1 майга қадар тузилади;

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индекси натижалари бўйича ахборот Ўзбекистон президенти администрацияси, Олий Мажлис палаталари ҳар йили 15 майга қадар киритиб борилади ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиниши таъминланади;

в) Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индекси натижалари бўйича ахборот Олий Мажлис палаталари, манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари мажлисларида ҳар йили 15 июнга қадар муҳокама қилиб борилади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий марказига Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индексини аниқлаш доирасида ижтимоий сўровларни ўтказиш учун аутсорсинг асосида бошқа ташкилотларнинг хизматларидан белгиланган тартибда фойдаланиш ҳуқуқи берилади.