$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ҳудудларда инновацион технопарклар барпо этилади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида инновация ва инвестиция фаолиятини жадаллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Нукус, Бухоро, Жиззах ва Наманган шаҳарларида Тошкентда барпо этилган Inno инновацион технопарки шаклидаги замонавий инфратузилмага эга технопаркларни қуриш назарда тутилган.

Қуйидагилар ташкил этилади: Тошкентда – Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази тузилмасида «Илғор лойиҳалар ва инжиниринг маркази»; Сурхондарё вилоятида – республика даражасидаги масалаларни ҳал қилиш ваколатига эга «Инвесторларга кўмак маркази».

Ҳудудий технопарклар дирекциялари ва уларнинг резидентларига Inno инновацион технопаркига берилган имтиёзлар ва преференциялар татбиқ этилади.

Инновацион технопарклар асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

  • иқтидорли ёшларни, талабалар, илмий ходимлар, профессор-ўқитувчилар таҳлилий фикрлаши учун зарур шароитлар яратиш;
  • ёшларни инновацион тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, бизнес-инкубаторлар ва тажриба майдончалари ишини ташкил этиш, уларга молиявий, маркетинг, юридик ва консалтинг хизматлари кўрсатиш орқали кўмаклашиш;
  • ташаббускор ёшлар томонидан таклиф қилинган стартап лойиҳаларни ривожлантириш учун ягона майдон ташкил этиш;
  • стартап лойиҳаларни амалга оширишда уларни қисман молиялаштириш асосида қўллаб-қувватлаш ва муассислар таркибига кириш.

Ҳужжат билан Innо инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унда қуйидагилар белгиланган: технопарк бошқарув компанияси ҳуқуқ ва мажбуриятлари; стартап лойиҳаларни кўриб чиқиш ва танлаб олиш тартиби; стартап лойиҳалар инкубация ва акселерация дастурларида иштирок этиш тартиби; юридик шахсларни технопарк резидентлари сифатида рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан чиқариш тартиби.