$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда «InnoWeek – 2022» халқаро инновацион ғоялар ҳафталигининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди

Фото: Uz24 Фото: Uz24

Шу кунларда «InnoWeek – 2022» сайтида хорижий давлатлар ва мамлакат илмий-инновацион марказлари, инвестиция фондлари, технология агентликлари, технопарклар ва бизнес-инкубаторларнинг етакчи экспертлари, олимлари сўзга чиқишди. Ҳафталикнинг асосий мавзуси «Барқарор ривожланиш учун яшил инновациялар» бўлди.

Ўтган ҳафта давомида бир қатор халқаро форумлар, конференциялар, B2B учрашувлар, панель сессиялари, муҳокамалар бўлиб ўтди. Уларда маҳаллий мутахассислар қаторида жами 25 давлатдан 150 нафар хорижий меҳмонлар қатнашди. 

Ҳафта давомида кўргазмага 20 мингдан ортиқ иштирокчи ташриф буюрди, веб-сайт орқали эса 5658 киши томоша қилди. Жами 61,5 миллиард сўмлик 116та шартнома ва 1,6 миллиард долларлик 18та ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Шунингдек, маҳаллий ва хорижий компаниялар билан умумий қиймати 60 миллион доллардан ортиқ 20та инвестиция шартномаси имзоланди.

Теги :
Jamiyat