$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ҳиндистон Бухорода университет ташкил этмоқчи

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ахборот технологиялари вазири Шерзод Шерматов Ҳиндистоннинг Acharya университети директори Вишеш Чандрашекар билан учрашув ўтказди.

Унда IT таълими соҳасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясига мувофиқ, Қоракўл туманида рақамли технологияларга ихтисослаштирилган алоҳида замонавий талабларга жавоб берадиган ахборот технологиялари соҳасида таълимдан ишлаб чиқаришгача бўлган яхлит занжир яратишни кўзда тутадиган IT-кластер фаолияти йўлга қўйилмоқда.

IT-кластер 5 минг 600 ўринга мўлжалланган университет, 100 ўринга мўлжалланган инкубация маркази ва 50 ўринга мўлжалланган масофавий хизматлар экспорт маркази, 1 435 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойи ва ходимлар учун меҳмонхона, ошхона, очиқ ва ёпиқ турдаги спорт мажмуаларини ўз ичига олиши режалаштирилган.

Ахборот технологиялари вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги билан Ҳиндистоннинг Acharya Institutes ўртасида Acharya International University of Uzbekistan университетини ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик шартномасини имзолаган.

Учрашувда ушбу йўналишдаги ишларни давом эттириш, ўзаро ҳамкорликда янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.