$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Сохта сертификатлар орқали ўқишга кирмоқчи бўлган абитуриентларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Сохта сертификатлар орқали ўқишга кирмоқчи бўлган абитуриентларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Калбаки сертификатлар орқали имтиёзли балл олиб, ўқишга кирмоқчи бўлган абитуриентларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақида Uz24 га бош прокуратура Матбуот котиби маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар С.А., Ф.Ю. ва Х.А.лар тест синовлари мажмуасига чет тили фани киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширишган ва сертификатнинг муайян даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилганлигидан фойдаланиш мақсадида, www.abitur.dtm.uz сайти орқали чет эл ваколатли хайрия органининг Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ташкилоти сертификатини қалбакилаштириб, бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга ҳужжат топширганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан С.А., Ф.Ю. ва Х.А.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 228-моддаси 1 ва 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги :
Jamiyat