$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда IX асрга оид тилла тангаларни сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Тошкентда IX асрга оид тилла тангаларни сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида фуқарога муқаддам асл олтин тангани ноқонуний ўтказиб, кейин уларнинг нусхаларини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақида Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.М. фуқаро Н. ва М.ларнинг ишончига кириб, уларга рангли металл кўринишидаги 4 дона тангани гўёки 1899 йилда Россия империясида ишлаб чиқарилган ҳақиқий қадимий танга сифатида ўтказмоқчи бўлган. Фирибгар тангаларни 56,9 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Гумонланувчи илгари ҳам Н.га 1 дона рангли металл тангани қадимий танга сифатида 14,1 млн. сўмга сотган бўлиб чиқди.

Экспертиза хулосасига кўра, 5 дона тангадан фақат  биттаси 1899 йилда Россия империясида ишлаб чиқарилган ҳақиқий олтин танга, қолганлари эса унинг нусхалари экани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Теги :
Жамият