$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш тартиби ўзгарди

Ўзбекистонда IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш тартиби ўзгарди

Ўзбекистонда жисмоний шайхслар томонидан мобил қурилмаларни учинчи шахсларнинг шахсий маълумотларидан (паспорт маълумотлари ва телефон рақамидан) фойдаланиш орқали рўйхатдан ўтказиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида тизим оператори томонидан мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш жараёнига ўзгартириш киритилди.

Янгича тартибга кўра, қурилманинг IMEI-кодини/кодларини рўйхатдан ўтказишда жисмоний шахслар томонидан фойдаланиладиган абонент рақами маҳаллий мобил операторларидан ариза берувчи номига расмийлаштирилган бўлиши керак.

Бундан хулоса қилиш мумкинки, агар телефон эгасининг СИМ-картаси ўзининг номида бўлмаса, у хориждан олиб кирган телефонини ўз номига расмийлаштира олмайди.

Теги :
Жамият