$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон ва Озарбойжон илм-фан ҳамда инновацияда қўшма лойиҳаларни молиялаштиришга келишиб олди

Фото: Dunyo Фото: Dunyo

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси Бокуда Озарбойжон Илм-фан жамғармаси вакиллари билан учрашди.

Учрашув доирасида вазирлик ҳузуридаги Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижрочи директори Бунёд Охунов ва Озарбойжон илм-фан жамғармаси директори Меҳрибон Иманова ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

Ушбу ҳужжатга кўра, иштирокчилар ўз ваколатлари доирасида қўшма лойиҳаларни молиялаштириш, жамғармалар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, турли лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини ривожлантириш мақсадида тажриба алмашиш дастурларини ташкил этиш борасида ҳамкорлик қилади. 

Ҳамкорлик доирасида венчур молиялаштиришни ташкил этиш ҳам кўриб чиқилади. Ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон ва Озарбойжондаги икки жамғарма илм-фан ва инновациялар йўналишидаги қўшма форумлар, семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари ва брифинглар ўтказиши ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа тузилмалар вакиллари учун маслаҳатлар ташкил этиш, томонларни қизиқтирган бошқа масалаларда ҳамкорликда иш олиб боришига келишиб олинди.