$
 12670.05
37.83
 13560.75
82.17
 138.00
3.61
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентдаги "Илҳом" театрида ёнғин юз берди

Фото: «Илҳом» театри матбуот хизмати Фото: «Илҳом» театри матбуот хизмати

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Илҳом» театрида ёнғин юз берди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.

12 декабрь куни соат 03:34 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани «Ўрда» МФЙ Пахтакор кўчасида жойлашган «Илҳом» театри биносида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:39 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 03:58 да қуршаб олинган ва соат 04:00 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида театр биносининг 1-қават холлининг 80 квадрат метр майдонда ички қисми ва жиҳозлари ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар сабабли ёнғиндан бинонинг 600 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Театр маъмуриятининг билдиришича, юз берган ҳодиса сабаб спектакллар намойиши тергов ишлари якунлангунга қадар — узоғи икки ҳафтага тўхтатилди. Аввалроқ сотиб олинган барча чипталар театр фаолияти тиклангач амал қилади.