$
 10295.33
21.16
 12194.82
32.26
 137.65
1.37
weather
+32
Кечаси   +15°

Озарбайжон Президенти Ўзбекистон элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди

Озарбайжон Президенти Ўзбекистон элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди

Ўзбекистон Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Баҳром Ашрафхонов  бугун Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Маълум қилинишича, расмий маросимдан кейин бўлиб ўтган суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт, алоқа ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинган.

Озарбайжон раҳбари мамлакатлар ўртасидаги деярли барча соҳалар ва йўналишларни қамраб олган муносабатлар изчил ва жадал ривожланиб бораётганини юқори баҳолаб, буларнинг барчаси учун олий даражадаги яқин ва ишончли мулоқот ўрнатилганини таъкидлаган.

Шунингдек, томонлар икки томонлама кун тартибидаги бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилишган.