$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Адҳам Икромов Халқаро Кураш ассоциациясининг Фахрий вице–президенти лавозимини эгаллади

Фото: Халқаро кураш ассоциацияси ахборот хизмати Фото: Халқаро кураш ассоциацияси ахборот хизмати

Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов айни кунларда бўлиб ўтаётган Ҳиндистоннинг Пуна шаҳридаги Кураш бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Халқаро Кураш ассоциациясини Фахрий биринчи вице–президенти лавозимига сайланди. Бу ҳақда «Дарё»га Халқаро кураш ассоциацияси ахборот хизмати раҳбари Жамшидбек Намозов хабар берди.

Айни кунларда Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида Кураш бўйича катталар ўртасида XIII Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. 24 ноябрь куни Пуна шаҳридаги Ramada меҳмонхонаси конференция залида Халқаро Кураш ассоциациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди. Унда ассоциация таркибидаги 70 га яқин давлатлар Кураш федерациялари вакиллари, қитъавий Кураш конфедерациялари президентлари, ИКА ижроия қўмитаси аъзолари иштирок этди. Конгрессни ИКА президенти, Осиё Олимпия Кенгаши Осиё ўйинлари Бош директори Ҳайдар Фармон бошқариб борди, — дейди Жамшидбек Намозов.

Таъкидланишича, мазкур тадбирда 20 га яқин масалалар муҳокама қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов Халқаро Кураш ассоциациясини Фахрий биринчи вице–президенти лавозимига сайланди. Эндиликда Адҳам Икромов кураш ватани вакили сифатида курашни дунёда яна-да ривожлантириш учун Ўзбекистон ҳукумати томонидан бевосита қўллаб-қувватлаш масалаларига масъул ҳисобланади, — дейди Халқаро кураш ассоциацияси ахборот хизмати раҳбари.

Ўзбекистон Республикаси президенти, Халқаро Кураш ассоциацияси Фахрий президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 4 ноябрь куни «Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини яна-да ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Қўшимча қилинишича, жаҳон чемпионати баҳслари 28 ноябрь куни ўз якунига етади.