$
 12711.00
21.0
 13538.49
12.22
 136.31
0.36
weather
+26
Кечаси   +14°

Пойтахтда яна икки бемор коронавирусдан вафот этди

Статистика: 2020 йилда Ўзбекистонда қайси касалликдан энг кўп ўлим ҳолати кузатилди?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳрида икки нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этганини маълум қилди.

Хабар қилинишича, улардан бири, Учтепа туманида яшаган 64 ёшли эркакда “COVID-19” инфекцияси тасдиқлангач, аҳволи оғир бўлганлиги сабабли жорий йил 27 июль куни Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Бемор ўткир нафас, юрак қон-томир ва полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

Сергели туманида яшаган 30 ёшли иккинчи бемор (эркак)да жорий йил 26 июль куни “COVID-19” инфекцияси аломатлари кучайган. Нафас етишмовчилиги оғирлаша бошлагач, у ҳам Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги асоратлар билан кечган.

Бемор ўткир нафас, юрак қон-томир ва полиорган етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдромидан вафот этган.

Теги :
Жамият