$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Давлат ижтимоий буюртмасига оид маълумотлар мажбурий тартибда эълон қилинади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

2023 йил 1 январдан давлат ижтимоий буюртмасига оид маълумотлар мажбурий тартибда эълон қилиб борилади.

Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мажбурий тартибда қуйидагилар электрон порталга жойлаштириб борилади:

  • ижтимоий ва иқтисодий дастурларнинг лойиҳалари;
  • социал ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун ННТларга бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш учун танлов ўтказилиши ҳақидаги эълонлар;
  • келгуси молия йили учун давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тўғрисида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондига ёки ҳудудий жамоат фондларига юбориладиган буюртманомалар;
  • ННТлар билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳалар, тузилган ҳамкорлик битимлари, меморандумлар ҳамда берилган давлат ижтимоий буюртмалари ҳақидаги маълумотлар;
  • давлат ижтимоий буюртмаларини амалга ошириш жараёни ва натижалари, ажратилган маблағларнинг сарфланиши ҳақидаги маълумотлар.