$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Болалар нафақаси”, “суюнчи пули” ва бошқа ижтимоий тўловлар бўйича бир қанча ўзгариш бўлди

pul

Эндиликда бир қатор ижтимоий тўловлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан амалга оширилади. Бу ҳақда агентликнинг расмий саҳифасида маълум қилинди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфига ўтказилди

Президент фармонига мувофиқ, 2024 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги ижтимоий тўловлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфига ўтказилди:

  • ёшга оид нафақа;
  • боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
  • ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилига нафақа;
  • болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа (1 ва 2-гуруҳ, 18 ёшдан катта);
  • 1 ва 2-гуруҳ ногиронлари учун нафақа;
  • кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси;
  • кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам;
  • фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа (“суюнчи пули”);
  • дафн қилиш учун нафақа (“дафн пули”).

Амалдаги тартиб сақланиб қолади

Бунда ижтимоий тўловлар учун ариза бериш, уларни кўриб чиқиш, тайинлаш ва тўлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.

Эндиликда фуқаролар мазкур ижтимоий тўловлар билан боғлиқ барча саволларига туман ёки шаҳарлардаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларига мурожаат қилишлари мумкин.

Маълумот учун

Бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳар бир туғилган фарзанд учун тўлаб берилади.

Бир марталик нафақа суммаси — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 70,3 фоизи деб белгиланган. Яъни ҳозирги кунда 688 940 сўмни ташкил этади.

Теги :
Iqtisodiyot