$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

ИИВ таркибида янги бўлим ташкил этилди

ИИВ таркибида янги бўлим ташкил этилди

ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси Секторлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими фаолияти йўлга қўйилди, дея хабар бермоқда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси Ахборот хизмати.

Таъкидлаш жоизки, давлат раҳбарининг ташаббуси билан аҳолининг кунлик муаммоларини ҳал этиш борасида мутлақо янги тизим яратилди. Бунда асосий мақсад аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёллар ва ишсиз ёшларга кўмаклашиш, муаммоларини ҳал этишга қаратилган бўлиб, бу борадаги ишларни самарали бўлиши учун “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарлари республиканинг барча ҳудудларида юритилиши кенг йўлга қўйилди.

Мазкур йўналишдаги ишлар жойлардаги ички ишлар органлари раҳбарларига бириктирилган 3-секторларда ҳам изчиллик билан олиб борилмоқда. Жумладан, 3-секторларда “Темир дафтарга” 72 715 нафар фуқаролар, “Аёллар дафтарига” 107 508 нафар аёллар ҳамда “Ёшлар дафтарига” 172 122 нафар ёшлар киритилди.

Учта дафтарга киритилган фуқаролар билан уйма-уй юриб ишлаш борасида амалга оширилаётган ишларни кунлик мониторингини таъминлаш мақсадида барча вазир ўринбосарлари кураторлик йўналиши бўйича ҳудудларга бириктирилди. Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти бўйича – Ички ишлар вазирининг 1-ўринбосари Ш.Собиров, Қорақалпоғистон ва Хоразмга – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи Б. Бердиалиев, Сирдарёга – вазир ўринбосари С.Нишанбаев, Навоий ва Бухоро ҳудудларига – вазир ўринбосари Б.Мирзарахимов, Қашқадарё ва Сурхондарёга – вазир ўринбосари А.Икрамов, Самарқанд ва Жиззахга – вазир ўринбосари Н.Тураходжаев ҳамда Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари бўйича – вазир ўринбосари Я.Абдулҳаков.

Бошқарма хабарига кўра, мазкур ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида вазирликнинг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасида 3-секторлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими, ҳудудий Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаларида мувофиқлаштириш бўлинмалари фаолияти йўлга қўйилиб, туман-шаҳар ички ишлар органлари бошлиқларининг секторлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ёрдамчиси жорий этилиб,  Подполковник Шарипов Жасур Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси, секторлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.

Шунингдек, бугунга келиб 3 та дафтарга киритилган фуқаролар билан жойларда амалга оширилаётган ишлар устидан “вертикал назорат” тизими жорий этилган.

Теги :
Jamiyat