$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

ИИББ ҳижобли аёлларга куч ишлатилгани ҳақидаги хабарларни рад этди (+видео)

ИИББ “Ҳижобли аёлларнинг автобусга босиб кетилиши” хақидаги хабарларни рад этди

Ижтимоий тармоқларда ҳижобли аёлларни ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари мажбуран автобусга “босиб кетилаётгани” ҳақида видеолар тарқалди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолат бўйича изоҳ берди.


Маълум қилинишича, аёлларни автобусга коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан хавфсизлик меъёрларига риоя қилиш муҳимлиги ҳақида сантария-эпидемиология назорати хизмати ва профилактика инспекторлари томонидан профилактик суҳбатлар ўтказиш мақсадида таклиф қилишган.

Жамоат жойида тиббий ниқобсиз бўлган фуқаролар санитария-эпидемиология хизмати вакиллари ва профилактика инспекторлари томонидан профилактик суҳбат ўтказилиши учун автобусга чиқаётган вақтлари видео муаллифи томонидан тасвирга туширилган. Видеодаги воқеа 21 сентябрь куни тахминан соат 19:25 да Шайхонтоҳур тумани Ғунча массиви ҳудудида рўй берган.

“Рўмол ўраган аёлларга ҳеч қандай озор берилаётгани йўқ, бундай топшириқлар бўлмаган, бўлмайди ҳам”, дейилади ИИББ хабарида.


Теги :
Jamiyat