$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Фарғонада 14 яшар боланинг ўлимига сабабчи бўлган ИИБ ходимлари қамоққа олинди

Фото: Norma.uz Фото: Norma.uz

Вилоят прокуратураси томонидан 14 ёшли вояга етмаган шахс ички ишлар муассасасида вафот этгани ҳолати юзасидан жиноят иши доирасида 2 нафар собиқ ИИБ ходими ўзларига юклатилган вазифаларига совуққонлик билан қарагани, марказда сақланаётган Р.Абдусатторов (марҳум) икки нафар вояга етмаган тарбияланувчилар томонидан кун давомида мунтазам равишда уриб-дўппосланиб, унга оғир даражадаги тан жароҳатлари етказилиб, ўлимига сабабчи бўлганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан собиқ ИИБ марказ тарбиячиси ҳамда навбатчилик сменаси инспектор-навбатчиси Жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми “а” банди (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан гумон қилинувчи сифатида жалб қилиниб, Жиноят-процессуал кодексининг 226-моддаси тартибида ушланган уларга нисбатан "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилди. Бу ҳақда бош прокуратура хабар қилди.

Теги :
Jamiyat