$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Қонунчиликда ўзгаришлар: Илм учун имтиёз,3 йилдан сўнг аниқланган ҳуқуқбузарлик учун жавобгар жазога тортилмайди

Huquqiy

Президент томонидан имзоланган Қонун айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 

Илм йўлида

Эндиликда ота-оналар ҳар қандай ёшдаги фарзандларининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиши учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинади. 

Бундан аввал ушбу қонун фақатгина 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун амал қилган.

Қонуний чегара 

Солиқ кодексига солиқ ҳисоботларини 3 йил бут сақлашга оид ўзгартириш киритилди (илгари 5 йил эди).

Камерал солиқ текширувида қуйидаги солиқ назорати тадбирларини ўтказиш тақиқланди (қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш (қайтариш) мақсадида ўтказиладиган камерал солиқ текшируви мустасно):

— солиқ тўловчи ҳудудига кириш;

— солиқ тўловчи ҳудуди ва биноларини кўздан кечириш;

— солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;

— солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.

“Темирни қизиганда бос”

Эндиликда солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун 3 йил ичида жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши керак, 3 йилдан кейин шахс ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас (илгари 5 йил эди).