$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Пойтахтда яна бир ҳомиладор аёл COVID-19 қурбонига айланди

коронавирус ўлим

Коронавирусга чалинган ҳомиладор бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди, деб хабар бермоқда СВВ Матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 34 ёшли аёл жорий йилнинг 16-21 июль кунлари шаҳар 9-сон туғруқ комплексида “27 ҳафталик 6-ҳомиладорлик, 5-туғуруқ, икки томонлама пневмония, камқонлик, нафас етишмовчилиги” ташхиси билан даволанган.

Беморда “COVID-19” тасдиқлангач, шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўтказилган. Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Аммо стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшаган 35 ёшли ҳомиладор аёл коронавирусдан вафот этганди. 

Теги :
Jamiyat