$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

calendar kalendar

Шавкат Мирзиёев “2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонни имзолади. 

Ҳамма учун таъсир қиладиган кунлар

Президент Фармонига кўра, кириб келаётган йилдаги асосий дам олиш кунларидан ташқари қўшимда дам олиш кунлари эълон қилинди. Ушбу дам олиш кунлари иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун амал қилади. Улар қуйидагилар:

  • 22 март – жума; 
  • 11 апрель – пайшанба; 
  • 18 июнь – сешанба; 
  • 3 сентябрь – сешанба; 
  • 31 декабрь – сешанба.

6 кунлик иш ҳафтасидагиларга ҳам қўшимчалар мавжуд

Фармонда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун ҳам қўшимча дам олиш кунлари кўрсатиб ўтилган. Унга кўра, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар:

  •  2 январь – сешанба; 
  • 23 март – шанба; 
  • 12 апрель – жума; 
  • 31 август – шанба; 
  • 30 декабрь – душанба кунлари ҳам дам олишади.

5 кунлик иш ҳафтасидагиларнинг дам олиш кунида ўзгариш 

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

  • 6 январь – шанба кунидан 2 январь – сешанба кунига;
  • 13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига;
  • 14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрь – душанба кунига.