$
 12670.05
37.83
 13560.75
82.17
 138.00
3.61
weather
+26
Кечаси   +14°

1-синф ўқувчилари учун қўшимча бир ҳафталик таътил берилади

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим тўғрисида"ги Низомнинг 26-бандига кўра, 1-синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил берилиши белгиланган.

Таътил вақти ҳудудий бўлинмаларга боғлиқ

Таътил февраль ойининг айнан қайси кунларига тўғри келиши ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва ҳудудий бўлинмалари томонидан ёки ҳар бир мактаб педагогик кенгаши томонидан мустақил равишда белгиланади.

Маълумот учун: Айни вақтда кўплаб ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан 1-синфлар учун 5-10 февраль кунлари қўшимча таътил кунлари этиб белгиланмоқда.