$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Янги йилдан янги “тозалаш”

мансаб курсиси

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қанча туман ва шаҳар ҳоким ва турли ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш ҳамда лавозимларидан озод этиш масалалари кўриб чиқилди.

Ҳафсаласиз кадрлар

Президент бу йил 5 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича алоҳида дастур қабул қилинганини ва камбағалликни кескин камайтириш учун одамларга доимий даромад келтирадиган иш ўринларини яратиш зарурлигини таъкидлаб, ўтган йили 16 та туман ва шаҳарда доимий иш ўринларини яратиш режаси 70 фоизга ҳам бажарилмагани, бандлик идоралари эса иш сўраб келган одамларга осонгина нафақа тайинлашга ўтиб олганини танқид қилди. 

123 та ҳоким ёрдамчиси ишдан олинади

Республикадаги 319 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари аҳолини бизнесга жалб қилиш, бандликни ошириш, камбағалликни қисқартириш бўйича натижа кўрсата олмагани қайд этилиб, Ш.Рашидов, Пастдарғом, Ангор туманлари, Андижон ва Термиз шаҳарларидаги 123 та ҳоким ёрдамчисининг аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ишлари қониқарсиз деб баҳоланди. Маъсулларга ушбу ҳоким ёрдамчиларини тўлиқ янгилаш ва тажрибали ҳоким ёрдамчиларини бириктириш вазифаси қўйилди.

Инфляция жиловига бефарқлик

Йиғилиш давомида ўтган йилда инфляция 9 фоиздан пасайгани, лекин кўплаб масалалар нарх-наво ошиб, одамлар норози бўлганидан сўнг, “қўл бошқаруви” билан ҳал бўлаётгани қайд этилди. Мисол сифатида, нарх қимматлагани учун 61 турдаги истеъмол маҳсулотларига нисбатан божхона божлари бекор қилингани кўрсатилган. Вазият шундай бўлишига қарамай, жойлардаги иқтисод бўйича ҳоким ўринбосарлари, вилоят ва туманлардаги иқтисодиёт бўлимлари раҳбарлари ушбу маҳсулотларни ўзимизда кўпайтириш орқали инфляцияни жиловлашни ўйламаётгани танқид қилинди.

9 та туман ва шаҳар ҳокимлари ишдан олиниши мумин

Шунингдек, Фарғона, Жомбой, Элликқалъа, Паркент туманлари ва Янгийўл шаҳрида мол гўшти, Конимех, Олтинкўл, Бўстон туманлари ва Зарафшон шаҳрида тухум нархи ошганига ушбу ҳудудлар раҳбарлари хотиржам қараб ўтиргани қайд этилиб, бош вазирга ушбу туман-шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.