$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда даволанаётган Навоий ҳокими ҳам соғайиб, ишга қайтди

Тошкентда даволанаётган Навоий ҳокими ҳам соғайиб, ишга қайтди

Навоий вилояти ҳокими Кобул Турсунов Тошкент шаҳрида давом этган маълум муддат даволанишдан сўнг тўлиқ соғайиб, ўз фаолияни давом эттиришга киришди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маъум қлинишича, Кобул Турсунов ишга қайтгач вилоят ҳокимлигининг масъул ходимлари – ҳоким ўринбосарлари, котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари ҳамда бошқа мутасаддилар билан йиғилиш ўтказган.

Унда ҳудудларда олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли ва изчил давом эттириш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш, аҳоли орасида коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳар қандай муаммоларни оқилона бартараф этиш йўллари борасида ўз таклиф ва тавсияларини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда даволанаётган Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳам коронавирусдан соғайиб, ишга қайтганди.