$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Самарқанддаги монументал ёдгорликларнинг тарихий қиймати йўқми?

1228

Ижтимоий тармоқда Самарқанд шаҳридаги монументал санъат ёдгорликларини “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхати”га киритилмагани эътирозларга сабаб бўлмоқда. Маданий мерос агентлиги томонидан ушбу ҳолат атрофлича ўрганилган. Ушбу вазият бўйича агентлик расмийлари қуйидагиларни маълум қилди.

Ҳаммаси назорат остида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхати”ни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорга мувофиқ, Маданий мерос агентлиги мамлакат ҳудудидаги барча маданий мерос ва кўчмас мулк обектларининг миллий рўйхатини ишлаб чиқиш белгиланган. 

Агентлик ташаббуси билан Самарқанд вилояти ҳудудидаги маданий мерос обекти сифатида давлат муҳофазасига олинмаган бино ва иншоотлардаги деворий бадиий безаклар тасвирланган, хусусан маёлика ва мозаика ишлатилган обектларни “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхати”га киритиш учун қарор лойиҳаси ҳозирда Агентлик томонидан Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Самарқанд вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан ноёб монументал санъат ёдгорликларининг бештасини рўйхатга олиш ишлари давом этмоқда.

Қонуний тартиб мавжуд

Маданий мерос обектларини миллий рўйхатга киритиш Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 июндаги 269-сонли қарорига асосан қатъиян тарихий-маданий экспертиза хулосаси асосида амалга оширилади.

Шунингдек, Маданий мерос агентлиги бу каби ҳолатларга кенг жамоатчиликнинг бефарқ эмаслиги ҳамда маданий мерос обектларини асраб-авайлашга ўз ҳиссаларини қўшаётганликларидан миннатдорлигини билдирган/